Малайзиянинг PETRONAS Технология университетида таълим олиш учун танлов бошланди!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Малайзиянинг PETRONAS Technology University (UTP) ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида нефт-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган стипендия дастурига танлов эълон қилинди.
Дастур “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда ҳар йили иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, улар UTPда қуйидаги таълим йўналишларида таҳсил оладилар:
🎓 Магистратура мутахассисликлари:
• Нефт-газ муҳандислиги (Petroleum Engineering)
• Нефт-газ геологияси (Petroleum Engineering)
• Бурғилаш муҳандислиги (Drilling Engineering)
1. Инглиз тили билиш даражаси — IELTS 6.5 ёки ундан юқори
2. Академик натижалар — ўқиш даврида юқори баҳолар ва намунавий фаолият
3. Математика ва физика фанларини юқори даражада ўзлаштириш
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
Тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ва ариза намунаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
📩 Ҳужжат юбориш учун манзил: hrd@ung.uz
Ушбу стипендия дастури орқали танланган ёшлар халқаро таълим стандартлари асосида замонавий муҳандислик билимларини эгаллаб, кейинчалик “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.