“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти “ADCB” банки вакиллари билан учрашув ўтказди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Commercial Bank” (ADCB) банки вакиллари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Суҳбат давомида банк вакиллари Жамият томонидан эришилган натижалар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, иқтисодий барқарорлик ва инвестисия лойиҳалари бўйича ислоҳотлар билан таништирилди.
Музокарада томонлар янги кредит линияси бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда кредит шартномаси имзолангунига қадар бажарилиши зарур бўлган вазифаларни муҳокама қилди. Шунингдек, мавжуд шартномаларни кенгайтириш орқали банк билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Банк 2025 йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча фаолият йўналишларида молиялаштиришни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Қайд этиш жоизки, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида клуб битими ва еврооблигациялар чиқариш йўналишларида бошланган ва банк еврооблигациялар чиқариш жараёнида баҳолаш, нархни белгилаш, инвесторларни жалб қилиш, тақдимотлар ҳамда жойлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш каби муҳим вазифаларни амалга оширган.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширилаётган жараёнларни жадаллаштиришга келишилди.