May 25, 2023

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган мақолага РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали эълон қилинган мақолада келтирилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Air Products” оммавий компания бўлиб, дунёнинг 50 дан зиёд давлатида 750 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдонларида фаолиятини йўлга қўйган. Ушбу компания саноат газларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, таъкидлашимиз лозимки:

Биринчидан, “Uzbekistan GTL” лойиҳасининг умумий қиймати 3,42 млрд долларни ташкил этиб, “Air Products” компанияси билан тузилган битим доирасида GTL заводининг фақат учта (Ҳавони ажратиш ускунаси, Водород ва Синтетик газ ишлаб чиқариш) ускуналарини сотиб олиш ва фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.

Иккинчидан, “Air Products" компанияси билан тузилган шартнома қиймати:

Лойиҳа доирасида ускуналарнинг қурилиши учун сарфланган маблағлар суммасидан ва баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган ускуналарнинг бозор қийматидан юқори эканлигини маълум қиламиз.

Учинчидан, Битимнинг амалга оширилиши амалдаги қонунчилик талаблари ва евробонд проспектининг шартларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, GTL лойиҳасининг кредиторлари (халқаро молия ташкилотлари ва ҳорижий банклар) билан келишилганидан сўнг расмийлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|