“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводининг Конденсат йиғув парки тўлиқ рақамлаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Ушбу тадбирлар доирасида ишлаб чиқариш корхоналаридаги технологик жараёнларни рақамлаштириш ҳамда қайта такомиллаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.
Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводининг Конденсат йиғув паркида олиб борилаётган рақамлаштириш бўйича қурилиш ишлари якунланди.
Ушбу Конденсат йиғув паркини рақамлаштириш орқали нефть ва газ маҳсулотларини юклаш жараёнида инсон омилини камайтириш эришилди. Замонавий ва илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда ўлчов жараёнини юқори даражада аниқлик билан олиб бориш мақсадида паркнинг бухгалтерияси “1С” дастурига уланган бўлиб, маълумотларни ўзаро электрон тарзда алмашинилмоқда.
Рақамлаштириш ишлари натижасида барча ҳисоб-китоблар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси диспетчерлик хизмати мониторларида кўринмоқда.
Бу эса, ўз навбатида маҳсулотлар ҳисобини юритишни тўғри йўлга қўйилишига ва уларни харидорларга юклаб берилишида расмийлаштириш ишларига сарфланадиган вақтнинг сезиларли қисқаришига ва аниқ ҳисоб-китоб олиб борилиши, барча бошқармаларда юклаш жараёнини онлайн кузатиб бориш ва назорат қилиш имконини беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|