August 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги 6 та технологик қурилма ва 250 метр сув тармоқлари қиш мавсуми учун мукаммал таъмирланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунда 6 та технологик қурилмалар ва 250 метр сув тармоқлари мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари 1 та қозон ўрта, 1 та қозон жорий таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 4 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмаси таъмирланди.
• 2 та амин ёрдамида газни тозалаш қурилмаси таъмирланди.
• Пропан-бутан ажратиб олиш қурилмасининг 2 та тармоғи таъмирланди.
• Паст ҳароратли сепарациялаш ва конденсациялаш қурилмасининг 13 та тармоғи таъмирланди.
• "Шўртан" 1-, 2-, 3-сонли сиқув компрессор станцияларидаги 6 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.
• Шўртан бош иншоатидаги маҳсулот газини ҳайдаш сиқув компрессор станциясининг 3 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|