October 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради

Бош саҳифа Русский

Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика аҳолисига газ сотиш орқали мўмай даромад топиш имкони беришга қарор қилингани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон ахборот тарқатилмоқда.

Интернет фойдаланувчиларини алдаш йўли орқали, 100 АҚШ доллар маблағ тикиб бир ойда 1400 АҚШ долларгача даромад топиш мумкинлигини айтиб, ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларни телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарларни, жамиятнинг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|