“Ўзбекнефтгаз” 2022 йилда 224 та технологик объектда белгиланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари сифатли ва юқори савияда олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огохлантирувчи таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида 2022 йил давомида жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг 224 та технологик объектда белгиланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш (РОТ) ишлари сифатли ва юқори савияда олиб борилди.
Жорий йилда жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда дастур асосида жисмонан ва маънан эскирган асбоб ускуналарниниг 18 донаси маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамкорлигида таъмирланиб, жамият томонидан ишлаб чиқариш сарф ҳаражатларини иқтисод қилишга эришилди.
2022 йил давомида жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг технологик ускуна ва жиҳозларида қуйидаги режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари олиб борилди:
• Юқори босим остида ишловчи идиш ва ускуналарида: 358 марта жорий таъмир; 131 марта ўрта таъмир; 64 марта мукаммал таъмир;
• Босим остида ишловчи идиш ва ускуналарида: 1310 марта жорий таъмир; 541 марта ўрта таъмир; 91 марта мукаммал таъмир;
• Нефть маҳсулотлари сақлаш резервуарларида: 462 дона жорий таъмир; 60 марта ўрта таъмир; 25 марта мукаммал таъмир;
• Насос ускуналарида: 3859 марта жорий таъмир; 1078 марта ўрта таъмир; 360 марта мукаммал таъмир ишлари амалга оширилди.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ўтган давр мобайнида қурилмаларда авариявий тўхташ, ўз вақтидан аввал ишдан чиқиш ҳолатлари кескин камайди, қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатилиши олди олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш