“Ўзбекнефтгаз”: Суюлтирилган газ маҳсулотини биржа савдолари орқали реализация қилиш режаси ортиғи билан бажарилди
2022 йил мобайнида маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотиш, суюлтирилган газ маҳсулотини аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун етказиб бериш, экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, суюлтирилган газ маҳсулотини биржа савдолари орқали реализация қилиш режага нисбатан 32,1 минг тоннага кўп ёки 299,2 фоизга бажарилди.
Шунингдек, “Epsilon DC” хорижий корхонасининг қарздорлигини ундириш мақсадида комиссион шартнома орқали жорий йилда суюлтирилган газ маҳсулотини реализация қилиниши натижасида, ички бозор битимлари ҳисобидан 10,4 млрд сўм, экспорт битимлари ҳисобидан 4,5 млн доллар миқдоридаги маблағлар Жамият фойдасига йўналтирилди.
Тижорат департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг Арбитраж комиссиясида жамият манфаатларини қатъий ҳимоя қилинганлиги натижасида жорий йил давомида ички бозор битимлари ҳисобидан 4,4 млрд сўм, экспорт битимлари ҳисобидан 78,7 минг доллар миқдорида жарималар “Ўзбекнефтгаз” АЖ фойдасига ундирилиши таъминланди.
Аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳалар учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалларига 2022 йилда суюлтирилган газ маҳсулотини етказиб бериш режага нисбатан 100,0 фоиз (ўсиш суръати 105,6 фоиз)ни ташкил этди.
Маҳсулотлар экспортида нархлар даражасини оптималлаштириш ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тушумларини ошириш мақсадида 2021 йилда компания томонидан олтингугурт маҳсулоти бўйича тузилган экспорт шартномалари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида нарх даражаси паст белгиланган 6 та шартнома суд орқали бекор қилинди. Ушбу шартномаларда кўрсатилган миқдорларни ички бозорга йўналтириш орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ тушумлари ўртача 2,5 млн долларга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш