“Ўзбекнефтгаз”: 1-15 февраль кунлари “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси ортиғи билан бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти маълумотига кўра, 2023 йил 1-15 кунлари акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси ва имтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг филиалари орқали 28,4 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, белгиланган режа 100,2% бажарилди.
Ҳудудлар кесимида юкланган суюлтирилган газ маҳсулотларининг миқдори қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикасига – 0,7 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 3,9 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,4 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,7 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 4,7 минг тонна;
• Навоий вилоятига – 0,7 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 3,6 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 3,9 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 3,4 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,5 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,3 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 3,8 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 0,6 минг тонна.
Истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 1,6 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд.
Маълумот учун: Жорий йилнинг февраль ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга
53,0 минг тонна юклаб бериш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш