August 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ғарбий Тегирмон” конида янги қудуқ бурғиланиб, фойдаланишга топширилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ғарбий Тегирмон” конидаги 10-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

“Ўзнефтгазбурғулаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан қудуқ 2400 метргача бурғиланиб, 2392-2386, 2382-2374, 2372-2370,2365-2362 метр оралиқлар перфорация қилинди.

Натижада қудуқдан кунига 91 минг метр куб саноат миқёсида табиий газ ва 0,3 тонна газ конденсат қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: "Ғарбий Тегирмон" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|