“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишлари давом эттирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетика бўлими ташаббуси билан Жамиятимиз тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг Бош муҳандислари, энергетика тизими бўйича жавобгар шахслари ва мутахассислари билан биргаликда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳамда мавжуд “Қайта тикланувчи электр манбалари тизимларини барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан” онлайн видеоконференцалоқа (ВКС) режимида йиғилишда бу борадаги барча масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди.
Йиғилишда Жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда 2022-2024 йилларда қайта тикланувчи энергия ускуналарини кенг жорий этиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ва қўшимча қувватларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларни ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича Шўртан, Муборак, Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва “Uzbekistan GTL” МЧЖларнинг ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий объектларида, маҳаллий ва халқаро тажриба ҳамда мавжуд замонавий технологияларни ўрганган ҳолда, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва мажудларини такомиллаштириш бўйича соҳа мутахассисларига топшириқлар берилди ҳамда режалар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|