May 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–57-сонли Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида саноат хавфсизлиги ва техник назорат йўналишида ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиб борилади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида жамият тизимидаги Муборак, Шўртан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Қарши нефть базаси” МЧЖ, “Кучлик нефть базаси” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ, “Гулистон нефть базаси” МЧЖ, “Чинобод нефть базаси” МЧЖ, “UNG-Petro” МЧЖ, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ ва “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ корхоналарда саноат хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати текшируви ўтказилди.

Текширувлар давомида соҳа йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар бошқарма ва корхоналарнинг масъулларига кўрсатиб берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 322 та камчиликдан иборат 16 та ёзма кўрсатмалар берилди.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд ускуна ва қурилмаларни техник кўрик ва диагностикадан ўз вақтида ўтказиш каби 253 та камчилик бартараф этилган.

Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспортини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида янги қурилаётган бино иншоот ва қурилмалар лойиҳа ҳужжатларини ва эксплуатация муддатлари ўтган қурилмаларни саноат хавфизлиги экспертизасидан ўтказиш каби 69 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд. Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бажарилиши Саноат ва экология хавфсизлиги, Соғлиқни муҳофаза қилиш ва Меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.

Текширув натижаларига кўра, саноат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган 23 нафар ходимларга кўрсатиб ўтилди ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши таъминланмаса юқоридаги ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қодексининг 181-сон моддасига асосан интизомий жазо берилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Ишлаб чиқариш назорати жараёнида мутахассларга ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|