“Ўзбекнефтгаз”: “Помуқ” кони ходими спортнинг мас-рестлинг тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиби бўлди
Жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида спортнинг мас-рестлинг тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси ўтказилди.
Унда ўзбекистонлик спортчилар қаторида иштирок этган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Помуқ” кони энергия хизмати бошлиғи Орифбек Итолмасов мусобақада фахирли I-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бу Орифбекнинг спортда эришган илк ютуғи эмас. Бунга қадар у 2019 йил 22 сентябрда, 29-30 ноябрда Тошкент шаҳрида спортнинг бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг тури бўйича ўтказилган мусобақаларда 90 ва 105 кг вазн тоифаларида III-ўринларни, 2021 йил 13-14 март кунлари Навоий вилоятида ўтказилган спортнинг шу йўналишида 125 кг вазн тоифасида I-ўринни, 2021 йил 16-21 июнь кунлари Хива шаҳрида спортнинг мас-рестлинг тури бўйича бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 125 кг вазин тоифасида III-ўринни қўлга киритган.
1990 йил 26 февралда Қашқадарё вилояти Муборак туманида туғилган Орифбек Итолмасов спортдаги бу ютуқлари билан Ватанимиз шарафига, шу билан бирга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг обрўйини кўтаришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан давлатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ижросини таъминлаш мақсадда нефть ва газ корхоналарида фаолият олиб бораётган Орифбек Итолмасов каби ёшларнинг таклиф-истаклари доимий ўрганиб борилади. Акциядорлик жамияти ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва интеллектуал ижодий ҳамда бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш, эришилган натижаларига кўра муносиб рағбатлантириш, уларга шарт-шароитлар яратиш устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|