January 25, 2023

"Ўзбекнефтгаз”: "Кулбешкак" конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва газ конденсати қазиб олишга эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” конидаги 51-сонли қудуқда, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Ушбу қудуқда 1859-1854 метр оралиғларида перфорация вилиниб, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,0 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Кулбешкак" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|