January 24, 2023

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Петронас Чаригали Сдн Бхд” компанияси вакиллари нефть саноатида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти Ўзбекистон Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган “Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд” компанияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Ушбу музокаралар давомида томонлар аввал эришилган келишувлар ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалани амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Компаниялар ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, учрашувда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг “Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд” компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди. Заводга нефть хом-ашёси импорти борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар 2023 йилда Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига нефть етказиб бериш дастурини биргаликда тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Маълумот учун: “Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд” компанияси Каспий денгизининг Туркман шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. Малайзиянинг тўлиқ интеграциялашган нефть-газ трансмиллий компанияси Петронаснинг шўъба корхонаси бўлиб, у ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги етакчи нефть ва газ компанияларидан бири ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|