“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзтрансгаз” АЖ қувурларига етказиб бериладиган газ тармоқларидаги сарф ўлчаш асбоблари қиёслов кўригидан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига етказиб бериладиган табиий газ ҳисобини юритувчи хўжалик ҳисобидаги тармоқларда Метрологик таъминот доимий равишда амалга оширилмоқда.
Заводда табиий газ сарфини шаффоф юритиш ҳамда қиш мавсумини тўхталишлар ва талофатсиз ўтказиш мақсадида навбатдаги қиёслов кўриги ташкил этилди.
Хусусан, заводнинг 4-сонли ўлчов тармоғига ўрнатилган сарф ўлчаш асбоби, ҳамда тармоқда ўрнатилган торайтирувчи қурилма (диафрагма) қиёслов кўригидан ўтказилди.
Ўлчов тармоғида ўрнатилган “AutoPilot pro” сарф ўлчаш асбоби мутахасислар томонидан “МС5-R” русумли намунавий калибратори орқали қиёсланди. Ўлчов тармоғида ўрнатилган торайтирувчи қурилма (диафрагма) амалдаги “ГОСТ” ва меъёрий ҳужжатлар асосида нутрамерда текширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош метролог бўлими мутахассислари томонидан назорат қилинди ҳамда тизимдаги барча тижорат ўлчов қаторларини “ГОСТ 8.586 2005” давлат андозаси талабларига мувофиқ амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш