АҚШнинг “Schlumberger” компанияси билан шартномалар келишувининг якуний босқичи
"Ўзбекнефтгаз" АЖ халқаро ҳамкорлар билан нефт ва газ саноатида стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Куни кеча "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ва АҚШнинг “Schlumberger” компанияси Рақамлаштириш ва Интеграция (Д&И) дивизиони катта вице-президенти ўртасида шартномаларни имзолашга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Унда ФМА ва МСА шартномалари бўйича якуний келишув учун зарур бўлган масалалар батафсил кўриб чиқилиб, кейинги қадамлар белгилаб олинди.
Томонлар келишувни имзолаш билан боғлиқ ташкилий ва процессуал жиҳатлар, жумладан, зарур тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Суҳбат чоғида шартнома доирасидаги ишларни ўз вақтида бажариш учун мутахассисларни тезкор жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этиш жоизки, ушбу шартномаларни имзолаш жараёнини жадаллаштириш "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамда “Schlumberger” ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу эса саноатда самарадорликни ошириш ва илғор технологияларни жорий этишга замин яратади.