“Ўзбекнефтаз”: Совуқ ҳавода газ қазиб чиқариш ҳажмини бир маромда таъминлаш тадбирлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида геолого-техник тадбирлар билан бир қаторда газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш ва газ сифат кўрсаткичларини яхшилаш йўналишидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши вақтида бошқармага қарашли конлардан табиий газ қазиб чиқариш жараёнларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида газ йиғиш пункти ва газ қувурларида музлаш (гидрат) ҳосил бўлишини олдини олиш учун махсус техника воситалари ёрдамида қувурларни қиздириш, газ қувурларига метанол ҳайдаш ишлари режали тарзда олиб борилмокда.
Шунингдек, “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 2 ва 3 - газни паст ҳароратда сепарациялаш тармоғидаги турбодетандер агрегати таъмирланиб ишга туширилди.
Мазкур ишлар кун совуқ бўлишига қарамай, истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг конларидаги барча меҳнаткаш ишчи-ходимлар томонидан ҳамжиҳатликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|