October 2

Устозлар саёҳатга олиб борилди

1-октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан фидойи устозлар ҳамда кўп йиллар меҳнат қилган нафақадаги фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, совғалар улашилди, эҳтиром кўрсатилди.

Шунингдек, Муборак газни қайта ишлаш заводи ташаббуси билан ишчи-ходимлар ва фахрийлар учун мамлакатимизнинг турли ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилди. Ходимлар “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида пойтахтдаги “Magic City”, “Амирсой”, Ғалаба боғи, Ислом цивилизацияси маркази, Ҳасти Имом, Бароқхон мадрасаси каби зиёратгоҳ ва замонавий иншоотларни томоша қилдилар.

Меҳнат фахрийлари эса Қашқадарё вилоятидаги Абу Убайда Омар ибн ал-Жаррох, Султон Мир Ҳайдар ота ва Имом Абу Муин Насафий ёдгорликларига саёҳат қилиб, “Қашқадарё соҳили” санаториясида дам олиш имкониятига эга бўлдилар.

Шунингдек, Яккабоғдаги “Темур авлодлари” оромгоҳи ва Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой” мажмуасига ҳам экскурсиялар уюштирилди.

Ушбу ташаббуслар устозларларга бўлган самимий ҳурмат ва эътиборнинг ифодасидир.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати