"Ўзбекнефтгаз": “Тўрақўрғон нефть базаси” ҳайдовчиларининг йўл қоидалари бўйича билимлари синовдан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг билим-малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан тизимда фаолият олиб борувчи барча автотранспорт воситалари ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари ҳамда амалиёт тажрибалари синовдан ўтказиш орқали мустаҳкамлаб борилади.
Навбатдаги имтиҳонлар “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ҳайдовчилари ўртасида ўтказилди. Ҳайдовчилар учун ташкил этиладиган синов имтиҳонлари тартибига кўра, дастлаб улардан тест синовлари олинди, сўнгира оғзаки суҳбатдан ўтказилди.
Синовдан ўтмаган ҳайдовчилардан 15 кундан сўнг такрорий имтиҳон олинади.
“Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ҳайдовчилари учун ташкил этилган такрорий имтиҳонларда дастлабки синовлардан ўта олмаган ҳамда маълум бир сабабларга кўра қатнаша олмаган ҳайдовчилар иштирок этишади.
Ҳайдовчилар берилган иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмай, синовларда паст натижани кўрсатишса, ишчи гуруҳ томонидан уларга нисбатан тегишли хулосалар чиқарилади ва чоралар кўрилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|