“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни сотиш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди
“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ишлаб чиқариш билан яқиндан танишиш, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.
Бошқарув раиси заводдаги 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиб чиқди ва технологик жараёнларда меҳнат қилаётган муҳандислар ва ёш мутахассислар билан суҳбатда бўлди.
Иссиқ иқлим шароитида улар учун яратиб берилаётган шароитлар билан танишди ҳамда “Uzbekistan GTL” заводи бош директори Фаҳриддин Абдурасуловга энг аввало ишчи-ходимлар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг ҳолидан мунтазам хабардор бўлиш бўйича топшириқлар берилди.
“Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан заводда синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий ўрганилди.
Юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган GTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилиши алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Бошқарув раиси GTL дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 20 минг тоннадан зиёд синтетик дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилганини эътироф этди. Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунга қадар, заводда 20 минг тоннадан ортиқ синтетик дизель ёқилғиси ва 6 минг тоннадан зиёд нафта маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, энди ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши ва бунга алоҳида тайёргарлик кўрилиши кераклиги таъкиланди.
Заводнинг барча технологик қурилмалари мунтазам ишчи ҳолатда бўлиши, босқичма-босқич ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилиши давомида сифатга эътибор берилиши муҳим эканлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.
Заводда ишлаб чиқарилаётган GTL дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва O'zDSt EN 15940:2022 миллий стандартининг юқори талабларига тўлиқ жавоб беради. “Uzbekistan GTL” заводининг қувватлари йилига 1 миллион тоннагача дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш имконини беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|