“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “SNAS” аккредитациясига эга жаҳонда эътироф этилган халқаро сертификат билан тақдирланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, мавжуд энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, шунингдек атроф муҳитни асраш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган самарали ишлари натижасида бошқарманинг фаолияти “ISO 9001:2015”, “ISO 45001:2018”, “ISO 14001:2018”, “ISO 50001:2018” ҳалқаро стандартлари талабларига мос келадиган интеграциялашган бошқарув тизими жорий қилинди.
Ушбу йўналишда Бошқарма раҳбарияти томонидан кадрларни малакасини ошириш мақсадида “SMART MANAGEMENT ” нодавлат таълим муассасаси билан халқаро стандартлар “ISO 9001:2015”, “ISO 45001:2018”, “ISO 14001:2018”, “ISO 50001:2018” асосида ишчи – ходимларни ўқитиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилди.
2021-2022 йил давомида 361 нафар ишчи ходимлар ўқитилиб сертификатлар берилди. Шу билан бир қаторда “GLOBAL MANAGEMENT CONSULT” масъулияти чекланган жамият билан ҳамкорликда халқаро стандартлар талабларини амалиётга татбиқ этиш борасида амалий ишлар олиб борилди.
Яқинда Нефть ва газ, газ конденсати қазиб чиқариш ҳамда суюлтирилган углеводород газларини ишлаб чиқариш фаолият тури бўйича Республикада етакчи бўлган, юқори тажриба ва малакали ходимлардан таркиб топган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида халқаро сертификатлаш органи “CERT International” томонидан ўтказилган аудит натижалари эълон қилинди.
Ўтган йили бошқарма фаолияти “ISO 9001:2015”, “ISO 45001:2018”, “ISO 14001:2018”, “ISO 50001:2018” халқаро стандартлари талабларига мос деб топилди. Ушбу халқаро стандартлар талаблари бўйича “SNAS” аккредитациясига эга жаҳонда эътироф этилган интеграциялашган халқаро сертификат билан тақдирланди.
Маълумот учун, “CERT International” (SNAS) сертификатлари 80 дан ортиқ мамлакатлар жумладан, Европа, AҚШ, Канада, Япония, Хитой, БAA ва барча МДҲ мамлакатлари томонидан тан олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш