April 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи-ходимлар ташаббуси билан Жиззахда селдан талофат кўрганлар учун "Саховат карвони" ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, 20 апрель куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, Жиззах вилояти Фориш туманининг тоғли ҳудудлари ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида содир бўлган сел оқими “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 тасига тўлиқ, 44 тасига ўрта ва 163 тасига енгил даражада талофат етказган. Қутқарувчилар ёрдами билан селдан омон қолганлар ва афсуски вафот этганлар ҳам бўлди.

Таъкидланишича, юзага келган сел оқими натижасида “Эгизбулоқ” МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб, улар учун туман ҳокимлиги томонидан ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилди.

Табиий офатдан жабрланган “Эгизбулоқ” МФЙ аҳолисига кўмак бериш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ "Жиззах нефть база"МЧЖда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар ташаббуси билан "Саховат карвони" ташкил этилди.

"Саховат карвони"да кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган идиш-товоқ, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, ун, ўсимлик ёғидан иборат буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари "Эгизбулоқ"МФЙда ташкил қилинган махсус штабга етказиб берилди.

Нефть базанинг ишчи-ходимлари офатдан талофат кўрган оилаларни йўқлаб, уларга маънан далда беришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|