“Ўзбекнефтгаз” АЖ: “JPMorgan Chase Bank” банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда жаҳоннинг йирик банклардан бири бўлган “JPMorgan Chase Bank” банки вакиллари билан учрашув ўтказишди.
Учрашувда “JPMorgan Chase Bank” банки томонидан кредит риски, лойиҳани молиялаштириш бўйича ЭКА (Экспорт кредит агентликлари) кредити ва халқаро молиявий бозорлар йўналишлари офислари иштироки бўйича маълумот бериб ўтилди.
“JPMorgan Chase Bank” банки вакиллари халқаро қарз бозорида бўлаётган ҳолатлар ва бозорда ўзгарувчанлик даражаси юқорилиги ҳамда барқарор ҳолатга қайтишини таъкидлаб ўтишди.
Суҳбат давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Сардор Мирзаев банк вакилларини жамият томонидан эришилган натижалар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Қўшимча ҳолда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари банк вакилларига нефть-газ тизимида янги босқичдаги трансформация ишлари амалга оширилаётгани ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акцияларини оммавий жойлаштириш ҳамда ушбу жараён бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Ўз навбатида меҳмонлар билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жараёнлари ва ушбу лойиҳаларга банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “JPMorgan Chase Bank” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|