“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2022” халқаро кўргазмаси очилди
“Ўзбекистон нефть ва гази - OGU 2022” 24-Халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Икки йиллик танаффусдан кейин Халқаро кўргазма 2022 йилнинг 18-20 май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМнинг 1-2-павильонларида бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада геология ва геофизика, нефт ва газ қазиб олиш, транспортировка қилиш ва сақлаш, нефть ва газни қайта ишлаш, нефть ва газ кимёси, саноат ва экологияси ва ёнғиндан ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси, автоматлаштириш ва асбобсозлик, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда энергетик ва электротехник жиҳозлаш каби мавзуларни бирлаштириш қайд этилади.
OGU – минтақадаги нефть-газ тармоғидаги асосий воқеалар учун халқаро платформадир. Кўргазма ва конференция ҳар йили нафақат нефть ва газ ишлаб чиқаришда, балки ускуналар ва инфратузилмани ривожлантиришда шерикларни тўплайди.
OGU кўргазмасида Германия, Италия, Россия каби 15 та мамлакатнинг 120 дан ортиқ компания ва брендлари иштирок этмоқда.
Кўргазма биринчи куни давомида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва департамент бошлиқлари “DeGolyer and MacNaughton”, “Каракум Дриллинг”, “Jebsen&Jessen Industrial Solutions”, “Трубная металлургическая компания” (ТМК), “Iteca Exhibitions”, “VERSALIS” (ENI), “ПОЛИЭКС”, “COES” компаниялари вакиллари билан ўзаро музокаралар олиб бориши белгиланган.
Бунда ўзаро икки томонлама манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, томонлар ўзаро келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бундай учрашувлар форум иштирокчилари ўртасидаги мулоқот самарадорлигини оширишга, мавжуд алоқаларни ривожлантиришга ва нефт-газ соҳасига инвестиция киритишни рағбатлантиришга хизмат қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|