“Ўзбекнефтгаз”: Москвада ўтказилган халқаро анжуманда полимерларни иккиламчи қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари Москвада ўтказилган “Полиэтилен терефталат ва полимерларни иккиламчи қайта ишлаш – 2022” мавзуидаги анжуманда
иштирок этишди.
Ушбу анжуманда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти ходимлари томонидан тайёрланган тақдимотлар онлайн намойиш этилди. Уларда Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кундаги полиэтилен терефталат ва полимер маҳсулотга бўлган талаб ва заводлардаги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда газкимё йўналиши бўйича амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Анжуман иштирокчилари дунёда полимерларни иккиламчи қайта ишлаш йўналишида жорий этилаётган замонавий технологиялар бўйича маърузаларни тинглашди. Уларда янги технологияларни саноатга жорий этишда техник, иқтисодий ва энг асосийси экологик жиҳатлари келтириб ўтилди.
Шунингдек анжуман кун тартибида илғор компаниялар вакиллари томонидан полиэтилен терефталат бозори, ҳозирги ва келажакдаги тақиқлар ва чекловлар туфайли бозор таркибидаги ўзгаришлар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Бундан ташқари, иккиламчи полимерлар ва бирламчи материалларнинг нархлардаги мувозанатни сақлаш, хом ашё нархининг ўзгариши каби ишлаб чиқарувчилар учун долзарб бўлган масалалар муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|