“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Ушбу йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “АИ-80 русумли автобензин маҳсулотини акциз солиғидан озод қилиш бўйича” қарори қабул қилингани ҳамда қарор ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартга қадар импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш белгиланганлигини билдириб, Жамиятга қарашли АЁҚШларда АИ-80 автобензин нархини 6800 сўмдан 5700 сўмгача тушириш бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, нефт базалар ҳамда “UNG Petro” корхонасига раҳбарига топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш учун ташкил этилган “Ишчи гуруҳ” аъзолари ўзларига белгиланган ҳудудларда мониторинг ишларини олиб бориб, нархни асоссиз оширилиши бўйича ўрганишлар ўтказиши шартлиги таъкидланди.
Истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш учун узлуксиз иш ташкил этилиши белгилаб берилди. Бошқарув раиси логистика масаласида мавжуд муаммоларни баратарф этиш чораларини кўриш ҳамда маҳсулотни ўз вақтида етказиб бериш йўналишларини белгилаб берди.
Жорий йилнинг 13 декабрь кунидан бошлаб, “Ўзбекнефгаз” АЖ тасарруфидаги барча АЁҚШларда АИ-80 бензинининг чакана нархи 1 литри учун 5700 сўмдан сотилиши белгиланди ҳамда асоссиз нарх оширилгани ҳолати бўйича масъуллар жавобгарлиги оширилди.
Нефтни қайта ишлаш заводларида томонидан 76,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилганлиги айтилиб, хом-ашёни қайта ишлаш бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлиги билдирилди.
Барча нефт базалар ҳамда “UNG Petro” корхонасига раҳбарига истеъмолчиларга 4 832 тонна АИ-80 автобензинини тарқатиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
“Uzbekistan GTL” заводи раҳбарига қиш мавсуми давомида Республикада аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ истеъмоли ошиши ҳисобига, GTL заводига берилаётган газ ҳажмини 50% га камайтириш, шу сабабли қурилмаларнинг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилиши аҳолининг синтетик дизель маҳсулотларига бўлган талаб ҳамда эҳтиёжларига салбий таъсир қилмаслиги юзасидан зарурий топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш