April 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Тизим корхоналарида коррупцияга қарши аноним сўровномалар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим таркибига кирувчи бошқармалар, корхоналар ва нефть базаларда коррупция хавф-хатарларини ўрганиш, олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этишга, шунингдек коррупция қарши курашиш сиёсатини кенг тадбиқ этишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бириктирилган ҳудудий комплаенс инспекторлари томонидан 24 та тизим корхонаси, бошқармалар ва нефть базаларида фаолият олиб бораётган 19 287 нафар ишчи-ходим иштирокида аноним сўровномалар ўтказилди.

Сўровномага асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида коррупцияга бардошлик кўрсаткичи 87 фоизни ташкил қилиб, ходимлар томонидан юқори бахоланди.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг коррупцияга қарши чораларнинг етарлилиги бўйича саволга ходимларнинг 79 фоизи Молиявий ва компаленс назорат департаментининг саъй-харакатлари изсиз қолмаганлигини таъкидлашди.

Ахборот-коммуникация технологиялар асрида тизим корхоналари ходимларининг 85 фоизи улар ишлайдиган корхоналарда коррупция ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар содир бўлган ҳолда албатта алоқа каналлари орқали хабар беришлари белгиланди. Шундан, 61 фоиз ходимлар аноним тарзда хабар бериш қулайлигини белгилаган бўлса, 24 фоиз ходимлар очиқ тарзда хабар бериш маъқуллиги белгиланган.

Сўровномаларда ишчи-ходимларнинг анонимлиги тўлиқ таъминланиб, аноним сўровномалар давомида келиб тушган эътироз ва таклифлар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликлар хақида қуйидаги алоқа каналлари орқали хабар беришингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

Ишонч телефон рақами: +(99871) 233-28-88

Расмий веб-саҳифа: https://www.ung.uz/against-corruption

Электрон почта манзили: compliance@ung.uz

Телеграм бот: @ung_anticorBot

Facebook саҳифа ижтимоий тармоғидаги саҳифа.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|