“Ўзбекнефтгаз”: 2023 йилда олимлар тақдим этган 8 та илмий-инновацион лойиҳани молиялаштириш чоралари кўрилмоқда
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида “Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги бўлиб ўтди. Тадбир доирасида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида соҳа мутахассислари томонидан олимлар ва мутахассисларга жамият тассаруфидаги завод ва корхоналарда инновацион технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган 50 дан ортиқ маҳсулотлар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб борилди.
Ҳафталик доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш корхоналарининг “2022 - 2026 йилларда ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиниши режалаштирилган илмий-инновацион эхтиёжлари”га киритилган 35 та лойиҳалар бўйича жамият корхоналари инновация бўйича менежерлар томонидан тақдимотлари ташкил этилди.
Шунингдек, Республика олий таълим ва илмий текшириш институтлари олимлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва корхоналари ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш нуқтаи назарида тайёланган 40 тага яқин илмий-изланиш ва инновацион лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Тадбирнинг учинчи кунида И.М. Губкина номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали олимлари ва талабалари томонидан таклиф этилган 10 та илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди.
Бугунги кунда олимлар томонидан қилинган тақдимотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, Тошкент кимё технология институти, Тошкент давлат техника университети ҳамда И.М. Губкин номидаги (МТУ) Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги Филиали олимлари томонидан ишлаб чиқилган 8 та лойиҳани жамият маблағлари ҳисобига 2023 йилда амалда бажарилиши чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга 17 та илмий-инновацион лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги билан қўшма молиялаштириш асосида Давлат грантлар эълон қилиш бўйича келишувлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|