"Ўзбекнефтгаз": Бухорода Россия давлат нефть ва газ миллий тадқиқот университетининг ҳудудий тайёрлов бўлими очилди
2022 йилнинг 16 декабрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида нефть ва газ саноати учун кадрлар тайёрлаш мақсадида Иван Михайлович Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг Бухородаги ҳудудий тайёрлов бўлимининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (Миллий тадқиқот университети), шу университетнинг Тошкентдаги филиали, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи томонидан ташкиллаштирилган Иван Михайлович Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университетининг ҳудудий тайёрлов бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев, "Ўзбекнефтегаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Шухрат Даулетияров, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ (Миллий тадқиқот университети) университети ректори Виктор Мартинов, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори Абдулла Магрупов, Бухоро вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Халқ таълими бошқармасининг раҳбарлари ва мутахассислари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар директорлари иштирок этди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ўқув бўлимига ташриф буюриб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари контингенти ҲТБ ўқувчилари билан суҳбатлашдилар.
Ўз навбатида, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида ташкил этилган замонавий ўқув-амалий лабораторияси очилди. Лаборатория барча зарур асбоб ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, замонавий ва ёруғ ўкув хоналар ташкил этилди.
Бухоро нефть ва газ коллежи негизида ҲТБ филиали учун 4-қават биноси реконструкция қилинди. Физика, математика, рус тили кабинетлари, мустақил таълим хонаси, ўқитувчи ва методистлар хонаси тўлдирилди.
Барча ўқув хоналари ва кабинетлар замонавий парталар, мебел ва зарур нарсалар билан жиҳозланган.
Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва техникумлар ўқувчилари учун математика, физика ва рус тили фанларидан бепул тайёрлов курслари ташкил этилмоқда. Тингловчиларни саралаш танлов асосида амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, ўқув машғулотларини ўтказиш учун Россия Федерациясининг тажрибали, Бухоро шаҳрининг юқори малакали ўқитувчилари жалб этилган. Ушбу лойиҳа И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига ўқишга киришни хоҳловчилар учун ноёб имконият яратади.
Маълумот учун: Бухоро нефть ва газ саноати коллежи билан биргаликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар ўқувчилари контингентидан ҲТБда ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш бўйича касбга йўналтириш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш