August 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида оқова сувлар тозаланиб, экинларни суғоришда фойдаланилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абуллаевнинг топшириғи билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда амалга ошириш тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режага мувофиқ, бошқарма ва корхоналарда сувдан фойдаланишда, оқова сувларни тозалашда ва ундан ташқари янги қурилиш ёки қайта қуриш лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида сувлардан оқилона фойдаланишни йўлга қуйиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида 2021 йилда саноат оқова сув тозалаш иншоати қурилмаларини жорий таъмирлаш натижада оқова сувлар таркибидан 353 куб метр нефть маҳсулотлари ушлаб қолинди. Тозаланган маиший оқова сувларга ҳудудий давлат санитар-эпидемиологик назорат марказидан рухсатнома олиниб, доимий мониторинг ўтказилган ҳолда суғориш мақсадларида ишлатилмоқда. 2021 йилда жами ҳосил бўлган ва тозаланган 190,5 минг куб метр сув техник экинларни суғоришда фойдаланилди.

Шунингдек Шўртан газ кимё мажмуасида 152 гектар майдонда барпо этилган дарахтзорларда анъанавий суғориш усулидан воз кечилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилди. 2021 йил мобайнида мазкур дарахтларни томчилатиб суғориш орқали 244 минг куб метр сув тежалди. Бундан ташқари буғ газ ҳаво таъминоти цехи деминерал сув тайёрлаш ва буғ конденсатини тозалаш қурилмасидаги фильтрларининг ювиш жараёнида ҳосил бўлган оқовани қайта ишлатиш орқали 2021 йил давомида 6,95 минг куб метр сув иқтисод қилинди.

Цехнинг совутиш тизимида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида соатига сарфланадиган 376 куб метр сув сарфи, 159,6 куб метрга камайтирилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам сувдан оқилона фойдаланиш бўйича яхши натижаларга эришилди. Ўтган йилда 801,6 минг куб метр ҳосил бўладиган қатлам оқова сувларини атроф муҳитга зиён етказмасдан, қайта қудуқларга ҳайдаш ишлари олиб борилди.

Бу борада “Ўзбекнефтегаз” АЖ бўйича ишларни янада жаддалаштириш режалаштирилган бўлиб оқова сувларни тозалаш иншоатларини модернизация, қайта қуриш ва янги замонавий иншоатларни барпо қилиш йўли орқали сувни тежашга эришиш мақсади қўйилган.

Шўртан газ кимё мажмуасида кунига 360 куб метр қувватга эга ташқи оқова сувларни тозалаш иншоатини қайта реконструкция қилиш натижасида замонавий маиший оқова сувларни тозалаш иншоати қурилиб ишга қўшилди. Ҳозирги кунда тозаланган оқова сувларни доимий мониторинг олиб бориш орқали мажмуага қарашли санитария ҳимоя зонасида барпо этилган дарахтзорларни суғориш учун ишлатилиши режалаштирилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоатида механик, физик-кимё (коагуляция, флотация, нейтрализация) ва биологик тозалаш усуллари қўлланилган. Асосий кўрсаткичлардан тозаланган оқова сув таркибида нефть қолдиғи концентрацияси 0,1 мл/литр миқдорга етказилган ва 2021 йилда жами 2722 тонна нефть маҳсулотлари ушлаб қолинган, тозалаш самарадорлиги 99,9%га оширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|