“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси раҳбарлигида тизимга рақамлаштириш ва автоматлаштиришни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилган Рақамлаштириш ва автоматлаштириш Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилишда тизимга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолати маҳокама этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Унда Ахборот коммуникация технологиялари департаменти, масъул департаментлар раҳбарлари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Uzbekistan GTL” МЧЖ, Рақамлаштириш бўйича лойиҳа офиси масъул мутахассислари иштирок этишди.
Йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг рақамлаштириш ва автоматлаштириш концепцияси”, Рақамлаштириш бўйича лойиҳа офиси томонидан олиб борилаётган ишлар, бошқарма ва заводлар омборхоналари учун “1С:Склад” тизими, “Қудуқ оператори назорати” тизими ва “Personal.UNG” тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш масалаларига кўриб чиқилди.
Муҳокама мобайнида амалга оширилаётган ишлар натижалари бўйича ҳисоботлар берилди.
Бошқарув раиси томонидан тизимларнинг жорий имкониятлари, уларни ташқи тизимлар билан интеграция қилишни такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмалар асосида келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда тизимга қарашли бошқармалар, завод ва корхоналарга рақамлаштириш ва автоматлаштиришни кенг жорий этиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга юқори малакали экспертлар жалб этилган. Йиғилишда экспертлар томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг “Рақамлаштириш ва автоматлаштириш концепцияси” ва амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди ва фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида кун тартибида кўрилган барча масалалар бўйича масъул таркибий бўлинмалар томонидан тизимлар ва дастурларни жорий этишда ташаббускор сифатида ишлар олиб борилишига келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|