“Ўзбекнефтгаз”: 22 февраль куни биржа савдоларига 3 645 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 22 февраль куни биржа савдоларига 3 645 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 22 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,3 минг тонна, жами 4,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 115 582 тонна, жумладан 22 февраль куни 3 979 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 22 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4 567 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 284 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 592 тонна, Андижонда 391 тонна, Бухорода 421 тонна, Жиззахда 175 тонна, Қашқадарёда 337 тонна, Навоийда 200 тонна, Наманганда 170 тонна, Самарқандда 377 тонна, Сурхондарёда 227 тонна, Сирдарёда 145 тонна, Фарғонада 110 тонна ва Хоразм вилоятида 138 тонна.
2023 йил 23 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 34,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
"Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш