“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” лойиҳаси доирасида "Гулистон нефт база"си томонидан 1355 туп мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 75 миллион туп ва 2023 йил баҳор фаслида яна 125 миллион туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш юзасидан топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбирни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги барча корхоналарда кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Хусусан, “Гулистон нефт базаси” МЧЖ ҳамда унинг тасарруфдаги филиаллар, АЁҚШ ва ФЁТШларда ҳам жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитини назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда.
Лойиҳа доирасида нефть база томонидан 654 та дарахт экиш режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб, то шу кунга қадар жами 1355 дона мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди.
• “Гулистон нефт базаси” МЧЖда - 704 туп;
• Сирдарё филиалида - 255 туп;
• АЁҚШ ва ФЁТШларда - 396 туп кўчат экилди
Ушбу эзгу ташаббусда барча ишчи-ходимлар фаол иштирок этишиб, мамлакатимиз атроф–муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Экилган кўчатларни суғориш ва парваришлаш ишлари ҳам алоҳида назоратга олинган. Дарахтлар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|