“Ўзбекнефтгаз” АЖ – ёш олимлар билан бирга инновациялар сари!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ходимлар ўртасида ижодий ташаббус ва ишбилармонликни рағбатлантириш, инновацион стартап лойиҳалар ҳамда рационализаторлик таклифларни ривожлантириш, соҳадаги муаммолар ечимига ёш мутахассисларни жалб қилиш мақсадида қатор танловлар ташкил этиб борилади.
Жамият Бошқарув раисининг ташаббуси билан эълон қилинган “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклиф” ва “Энг яхши технологиялар трансфери” танловларида 40 ёшга тўлмаган индивидуал ва жамоавий (2-4 киши) иштирокчилар қатнашишди.
Танловга жами 20 та лойиҳа тақдим этилди ва улар “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ электрон манзили орқали 2025 йил 1 апрелга қадар қабул қилинди. Тақдим этилган лойиҳалар танлов ҳайъати томонидан махсус баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилди ва юқори балл тўплаган лойиҳалар сараланди.
“Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2025” 27-халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилган финал босқичида сараланган номзодлар ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан энг яхши лойиҳалар ғолиб деб эълон қилинди.
“Энг яхши рационализаторлик таклифи”
1-ўрин - Хумоюн Худаёров
2-ўрин - Насиба Абдурахманова
“Энг яхши технологиялар трансфери”
1-ўрин - Юнус Хайдаров
2-ўрин - Бекзод Хайдаров
3-ўрин - Абдумалик Холиқов
Таъкидлаш жоизки, танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар бир марталик мукофот пули билан рағбатлантирилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан улар лойиҳаларини лаборатория синовларидан ўтказиш ҳамда корхоналарда тадбиқ этишда ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, грант дастурларига аризалар тайёрлашда тегишли мутасадди органларга тақдимномалар киритишга кўмаклашилади.
Кўргазма доирасида ғолиблар ўз лойиҳаларини Ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Инновацияларни ривожлантириш агентлиги ва тадбиркорларга тақдим этди.
Ушбу тақдимотлар ёш олимларга ўз ғояларини амалиётга жорий этишда муҳим ҳамкорлар топиш имконини берди. Тадбирда шунингдек, соҳа мутахассислари ва инвесторлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтди. Бу эса лойиҳаларнинг тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтиради.
Ушбу ташаббус нафақат ёш мутахассисларни рағбатлантиради, балки соҳада инновасион ёндашувларни жорий қилишга ҳам катта туртки беради.