November 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан объектларда “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ботулизм касаллиги ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш” мавзусида тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган тадбирлар давомида асосий эътибор куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилмоқда. Ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга, нефть ва газ объектларига кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш ва улардан сақланиш бўйича ўзида тавсиявий маълумотларни акс эттирган плакатлар ўрнатилмоқда.

Ойлик давомида олиб борилаётган профилактика тадбирларида ёнғин, ис газидан заҳарланиш ёки газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари янада кучайтирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|