October 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода янги очилган қудуқдан кунига 136 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна конденсат қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий 2022 йил “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун жуда самарали ва сермаҳсул бўлмоқда. Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“ERIELL” компанияси билан ҳамкорликда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тайлоқ” газконденсат конидаги 47(НН)-сонли қудуқ ўзани 2400 метргача қия йўналтирилиб бурғиланди. Шундан сўнг, қудуқни ўзлаштириш ишлари амалга оширилди ва ундан газ ҳамда газ конденсати оқими олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 136 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилмоқда.

Маълумот учун: “Тайлоқ” газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2013 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|