August 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қўриқлаш ва мудофаа тизими синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар содир бўлганда объект раҳбарияти, қутқарув тузилмалари ҳамда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаркатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу ўқув машғулотини ўтказишдан мақсад завод раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари, завод ҳарбий қисм қўриқлаш хизмати, вилоят ва тумандаги ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан биргаликда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда янги босқичларга кўтариш, маҳоратларни ошириш ва кўникмаларни такомиллаштиришдан иборат.

Тадбирда мажмуа ишчи-ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимий амал қилишлари, шунингдек, ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Унда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш шахсий таркибининг ҳаракатлари амалда кўриб чиқилиб, уларнинг тегишли техникаларининг шайлиги синовдан ўтказилди.

Ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш, ёнғин содир бўлганда оловни ўз вақтида ўчириш жараёнлари, ёнғин содир бўлган объектдан жабрланганларни олиб чиқиш ва уларга тиббий ёрдам бериш бўйича билим ва кўникмалари ўрганилди. Заводда шартли равишда ёнғин содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида қурилмалардаги ёнғинга қарши чоралар кўрилди.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва йўқ қилиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган бўлинмаси томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди.

Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда кўзатув ишлари олиб борилди ва цех ҳудудига биринчи ёнғин ўчириш автомобили қўйилди.
Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, шартли равишда ўчирилди.

Жараён сўнгида ёнғин ўчиришда ва инсонларни қутқаришда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар давомида йўл қўйилган камчиликлар, бошқа хизматлар билан хамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида ўқув-машғулотлари таҳлил этилиб, қутқарув хизматлари қўриқлаш ва мудофаага “Тайёр” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|