November 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Абу-Даби шаҳрида ўтказилган халқаро нефть-газ кўргазмаси ва анжуманида иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида “ADIPEC 2022” халқаро нефть-газ кўргазмаси ва конференцияси ўтказилди.

Ушбу тадбирда “Schneider Electric” компаниясининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори “OnLine Resource Centre” компанияси кўмаги билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, “Schneider Electric” – саноат корхоналари, фуқаролик ва уй-жой қурилиш объектлари, маълумотларни қайта ишлаш марказлари энергетика субкомплекслари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи йирик энергетика корпорацияси ҳисобланади.

Анжуман доирасида халқаро компаниялар, ишлаб чиқарувчилар ва нефть-газ ассоциациялари вакиллари билан муҳандислик, электр таъминоти схемасини рақамлаштириш, моделлаштириш, масофадан бошқариш ва дастурий таъминот даражасида таҳлил қилиш, нефть ва газ компаниялари учун киберхавфсизлик йўналишларида учрашувлар ташкил этилиб, ўзаро фикр ва тажрибалар алмашилди.

“ADIPEC 2022” – дунёда энг йирик нефть ва газ кўргазмаси бўлиб, жорий йилда ушбу тадбирда иштирокчи мамлакатларнинг 28 та халқаро павильонларда 250дан зиёд нефть ва газ трансмиллий компанияларнинг маҳсулот ва хизматлари намойиш этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|