November 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Маъмурий биносига мустақил электр қувват манбаи ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газ объектларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида жамият маъмурий биносида фойдаланилаётган тизимлар, локал тармоқ ва алоқа хизматларининг узлуксиз ишлашини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Жамият маъмурий биносида “Altaş Jeneratör” компаниясининг “AJ-S 825 (825 kVA)” русумли 660 кВт қувватига эга бўлган мустақил электр қувват манбаи (дизел генератори) ўрнатилди.

Ушбу мустақил электр қувват манбаи (дизел генератори) “I GADJET” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорликда ишга туширилди ва маъмурий бинода узлуксиз электр энергиясини таъминлаш мақсадида электр тармоғига уланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|