“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида модернизация ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш, газни қайта ишлаш заводларнинг технологик қурилмаларини режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотида жойлашган Амин ёрдамида газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг 2-навбатида ҳам модернизация лойиҳасига асосан ўрнатилган янги технологик ускуналарни ишга тушириш ва қурилмани куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирланмоқда.
Модернизация лойиҳаси доирасида қурилмага ўрнатилган “Ebara Great Pumps Co., Ltd” компаниясининг 4 дона насосларини технологик қувурлар тизимига улаш ва созлаш-ростлаш ишлари амалга оширилмоқди. Шунингдек технологик аппаратлар ва қувурларни техник диганостикадан ўтказиш, таъмирлаш, автоматик бошқарув тизими назорат-ўлчов асбобларини синаш ва ростлаш ишлари олиб борилмоқда.
Чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948” стандарт талаблари даражасида бўлишини таъминлаш, технологик аппаратлар, ускуналарни хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга эришилади.
Маълумот учун: Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси нинг 2-навбати 1992 йилда ишга туширилган бўлиб, газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш учун мўлжалланган. Ушбу 2-навбатнинг лойихавий қуввати 1,9 млрд куб метрга регенерация газини қабул қилишга мўжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|