June 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Рақамли кон” лойиҳалари бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699-сонли қарори ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020-2022 йилларда нефть ва газ соҳасида рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш учун бир қатор ишлар бажарилмоқда.

Амалга оширилган ишлар юзасидан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Усманов раҳбарлигида ҳамда Жамиятнинг Конларни ишлатиш департаменти, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик департаменти, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамда Автоматлаштириш ва рақамлаштириш лойиҳа офиси мутахассислари иштирокида “Рақамли кон” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Мазкур муҳокамада ушбу йўналиш бўйича хорижий мутахассислар билан бир қаторда “SofOil” МЧЖ (Россия Федерацияси) мутахассислари ҳам иштирок этишди. Иштирокчилар мазкур йўналишдаги лойиҳаларнинг жорий этиш ҳолати, функционал имкониятлари ва лойиҳаларни иқтисодий самарадорлиги бўйича ўзаро фикр алмашишди. Муҳокама давомида “SofOil” МЧЖ компанияси вакили (Даниил Николаевич Гуляев) томонидан масалага оид дастурий ечимлари намойиш этилди.

Муҳокама якуни бўйича белгиланган вазифаларга оид ишларни жадаллаштириш ҳамда келгусида ягона ва марказлаштирилган ахборот тизимини яратиш мақсадида, Жамиятга қарашли ҳудудий объектларда замонавий ўлчов воситаларини ўрнатиш, ишга тушириш ва дастурий воситаларга интеграция қилишга келишилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|