June 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Жанубий Кемачи" конида қайта таъмирланган қудуқдан яна табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 4К-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда сувланган оралиқларини ёпиш ва қўшимча оралиқларини отиш ишлари олиб борилди. Натижада 2222-2225 метр перфорация оралиғларидан кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Жанубий Кемачи" нефтгазконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|