“Ўзбекнефтгаз”: Прокуратура ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида тизим бошқарма ва корхоналарида коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли ҳуқуқбузарлик, талон-тарожликларни олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизимини самарадорлигини ошириш юзасидан кенг кўламдаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ушбу чоралар доирасида "UNG Petro" МЧЖ ишчи-ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш, ўзгани мулкини талон-тарож қилишнинг оқибати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ходими Адлия маслаҳатчиси Т.Худайбердиев томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, коррупцион ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар қонун ҳужжатларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалари билан таништирилиб, қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди.
Бундан ташқари "UNG Petro" МЧЖ АЁҚШлар орқали сифатли ёқилғи нефть маҳсулотларини сотишни ташкил этиш ҳамда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, акс ҳолда унинг салбий оқибатлари қайд этилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|