“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳи сотилади
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуасига тегишли бўлган 1 та кўчмас мулк объекти сотилиши белгиланган.
Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объекти бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объекти “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилишини маълум қиламиз.
Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.
Қуйидаги кўчмас мулк объектини сотувга қўйилиши режалаштирилган:
• “Лочин” собиқ болалар оромгоҳи - Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Мироқи қўрғони.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш