"Ўзбекнефтгаз": Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳаси доирасида электрон омборхона ҳисоби тизими жорий қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5171-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳа офиси томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув аппарати ва унга қарашли корхоналар, шу жумладан углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш объектлари фаолиятини рақамлаштириш ва автоматлаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 24-27 май кунлари лойиҳа офиси ва АКТ департаменти ходимлари Муборак НГҚЧБ асосий омборхонасида тизимнинг пилот версиясини тест режимида ўрнатиб, синовдан ўтказдилар. Бундан ташқари, Муборак НГҚЧБ харидлар бўлими ходимлари ва омборхоналар мудирлари учун 1С:Склад тизимида иш юритиш бўйича иш тақдимоти ва дастлабки йўриқнома намойиши ўтказилди.
Бунги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ товар моддий бойликлари билан ишлаш учун тизим асосий базага кўчирилган. Лойиҳа доирасидаги барча корхоналарда зарур ускуналар (персонал компютерлар, штрихли кодлаш учун принтерлар ва сканерлар) ни сотиб олиш жараёни якунланмоқда.
Шу билан бирга, рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича лойиҳа офиси ходимлари завод ва бошқармаларда ходимларни ўқитиш ва омборхона ходимлари учун услубий материаллар ишлаб чиқиш ишларини олиб бормоқдалар.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича тасдиқланган йўл харитасига кўра, 2022 йилнинг IV чораги якунига қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг барча корхоналарида электрон омборхоналар ҳисоби тизимини тўлиқ жорий этиш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|