“Ўзбекнефтгаз”: “Учқир” сиқув компрессор станциясида олиб борилган таъмир ишлари сабаб кунига 2,5 млн куб метр табиий газ қазиб олишни қайта тиклашга эришилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарни ўз вақтида сифатли таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳам Бухоро вилоятидаги йирик корхоналардан бири бўлиб, унинг Республика ишлаб чиқариш саноатидаги ўрни муҳим аҳамиятга эга. Бу эса бошқармадаги барча қурилма ва ускуналарни тўхтовсиз ишлашини талаб этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли мавжуд конлардан қазиб олинадиган табиий газнинг асосий қисми сиқув компрессор станциялар орқали амалга оширилади. Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳам табиий газ қазиб олиш ҳажмининг ошириш ва тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида “Учқир” сиқув компрессор станцияси қуриб ишга туширилган.
Ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларнинг асосий ва ёрдамчи қурилмалари Германиянинг “Siemens Energy” компанияси томонидан етказиб берилган. Газ ҳайдаш агрегатларининг тўла қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида унга ўрнатиган “SGT-400” русумли газтурбинали двигателларда “Enter Engineering Pte. LTD”, “Siemens Energy” компаниялари мутахассислар билан биргаликда текширув ишлари олиб борилди. Текширувлар натижасида газтурбинали двигателларнинг ёнув камера қисми носозлик сабаб таъмирталаб аҳволга келиб қолгани аниқланди.
Шунингдек газтурбинали двигателарнинг ёниш камерасидаги носоз 12 та горелка ҳам 1 та агрегатни авария ҳолатда тўхтаб қолишига сабаб бўлган. Бу эса бошқарма томонидан етказиб бериладиган кунлик 2,5 млн куб метр миқдордаги табиий газнинг камайишига олиб келган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан газ ҳайдаш агрегатларида юзага келган носозликни баратараф этиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ тегишли департаментлари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Enter Engineering Pte. LTD” ва “Siemens Energy” компаниялари мутахассислари билан биргаликда музокаралар ўтказилди. Унда агрегатлар учун ишлаб чиқарувчи компания томонидан берилган кафолат муддат ҳали тугамаганлиги сабабли “Siemens Energy” компанияси двигателларнинг ёнув камераси учун зарур бўлган 12 та горелкани етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.
Бошқарув раисининг саъй-ҳаракатлари билан бутун жаҳонда юз бераётган минтақавий геосиёсий вазиятга қарамасдан “Siemens Energy” компаниясининг Англия давлатидаги ишлаб чиқарувчи заводи томонидан “Учқир” сиқув компрессор станцияга 12 та горелка қисқа қурсатларда етказиб берилди.
Ушбу горелкалар “Siemens Energy”, “Enter Engineering РТЕ. LTD” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бир гуруҳ малакали мутахассислари билан биргаликда газтурбинали двигателларга зудлик билан ўрнатилиб, агрегатлар ишга туширилди.
Таъмирлаш ишларни тезкорлик билан якунлаб, агрегатларнинг ишга туширилиши натижасида сиқув компрессор станциясининг куз-қиш мавсумида узлуксиз ва бир меъёрда ишлашини таъминлашга ҳамда кунлик 2,5 млн куб метр миқдордаги табиий газ қазиб олишни қайта тиклашга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|