August 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси “Uzbekistan GTL” заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши ҳолати ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди.

Ташриф чоғида импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари билан танишиб чиқилди ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил этилди.

“Uzbekistan GTL” заводида мавжуд генераторлардан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидан Шўртан газ кимё мажмуаси технологик жараёнларини ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларини, “BATEMAN”, “КМПО” ва “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станцияларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳам ўрганилди.

Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводдаги ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишиб чиқди.

Заводнинг марказий лабораторияси биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган “GTL” дизел ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва “O'zDSt EN 15940:2022” миллий стандартининг юқори талабларига жавоб беришини тизимли ва доимий равишда олиб бориладиган лаборатория таҳлил жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ташриф якунида, масъулларга синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, GTL заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|