March 12
Табиий газнинг янги ички тармоқ нархи тасдиқланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, геология қидирув ишлари ҳамда техник тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш, қайта ишлаш қувватларини модернизация қилиш ҳамда халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ томонидан “UzGasTrade” АЖга сотиладиган табиий газ нархи 1 минг куб метр учун қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 450 000 сўмдан 600 000 сўмга оширилиши белгиланган.