February 22, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Автомобиллар учун яна бир янги маҳсулот – “Октан кучайтиргич” ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” масъулияти чекланган жамияти томонидан автомобиллар учун мотор мойлари, антифризлар ва бошқа зарурий суюқликлар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона томонидан “UNG Petro” бренди остида “Октан кучайтиргич” ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Ушбу маҳсулотни корхонага қарашли барча АЁҚШлардан сотиб олишингиз мумкин.

Ушбу янги маҳсулот ёқилғи қўшимчаларидан ташқари, ёқилғининг октан миқдорини оширишга ҳам имкон беради.

Маҳсулот ёрдамида Сиз автомашинангизнинг двигателини муаммосиз ишга тушириш, ёқилғи сарфини, тутун ва шовқинни камайтириш, қувватини оширишни таъминлашга эришасиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|